Abstract
Тадқиқот Янги Ўзбекистонда Қашқадарё вилояти урбанизацияси жараёни ҳамда уни ривожлантириш концепциясининг инновацион моҳиятини, замонавий шаҳар маданиятини янада юксалтиришдаги аҳамиятини очиб бериш, Қашқадарё вилояти шаҳарларининг ривожланиши, шаҳар аҳолисининг ўсиш динамикаси ва унинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш,вилоятда демографик жараёнлар - туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари таъсирининг ҳудудий хусусиятларини таҳлил этиш, Қашқадарё вилоятида урбанизациялашув натижасида вужудга келган экологик муаммолар сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш йўлларини таҳлил қилишдан иборат.
References
Қашқадарё вилояти шаҳарларида экологик ва табиий географик муаммолар талайгина. Қашқадарё шаҳарлари экологик вазияти республиканинг саноатлашган шаҳарларига нисбатан ижобий бўлсада, йилдан – йилга Қарши, Касби, Косон, Миришкор, Нишон, Муборак каби шаҳарларда яққол кўзга ташланиб бормоқда. Бу шаҳарларнинг экологик муҳити ёмонлашувининг ўзига хос жиҳатлари ортиб бормоқда. Бунга мазкур шаҳарларда табиий иқлим шароитларининг ноқулайлиги билан бирга, мавжуд ёғ-мой, шароб-вино, газни қайта ишлаш заводлари ишлаб чиқариш технологияларининг эскирганлиги, шаҳар автомобиль транспорти ва маиший чиқиндиларидан ажралаётган зарарли моддалар миқдорининг ортиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, саноат корхоналари (айниқса, атроф-муҳитни ифлослантирувчи) аслида шаҳар ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиб, уларнинг таъсири турли даражада ифодаланади. Бунда шамолнинг йўналиши ва тезлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, шаҳар планировкасида аҳоли ва саноат ҳудудларини ташкил этиш ва умуман шаҳар тизимини бошқаришда мавжуд экологик вазият ҳисобга олиниши зарур. Шунингдек, урбанизациялашув даражаси экологик муҳитга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб боради. Бу ҳолатнинг олдини олиш учун шаҳарларда зарурий чоралар кўрилмоқда. Аввало шаҳар мусаффолигини сақлаш учун кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириб борилиши тақоза этилади. Ишлаб чиқариш корхоналарида экологик муҳитга таъсир этувчи омилларнинг олдини олиш учун зарурий чоралар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилиши лозим

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.