Abstract
Мазкур мақолада Павлония-Томентоза гибрид навли дарахтидан фаоллаштириган углеродли адсорбентида водород сульфид молекулаларининг 303 К ҳароратдаги адсорбциясининг Гибсс озод энергияси ва иссиқлик мувозанат вақти келтирилган. Мувозанат босимлардаги адсорбция изотермаси ва иссиқлик мувозанат вақти универсал юқори вакуумли қурилма ва унга уланган Тиана-Кальве русумидаги ДАК-1-1А дифференциаль автоматлаштирилган микрокалориметрдан ташкил топган система ёрдамида ўлчанди. Гибсс озод энергияси изотермик жараёнда мувозанат босимларда газ ҳажмининг ўзгаришида бажарилган ишнинг дифференциал қийматларидан назарий ҳисобланди. Гибсс озод энергиясининг ўзгариши ва иссиқлик мувозанат вақтидан фаоллаштирилган углерод адсорбентида водород сульфидга17 нисбатан фаол марказларнинг миқдори 0,35 ммоль/г га тенг, ҳамда водород сульфид молекулалари адсорбентда 4H₂S/адсорбент комплексларини ҳосил қилиши аниқланди

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.