ФУНКЦИОНАЛ СИНАМАЛАР АСОСИДА ИНСОН ОРГАНИЗМИНИНГ АДАПТАЦИОН ПОТЕНЦИАЛИНИ БАҲОЛАШНИНГ ФИЗИОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ
PDF

Keywords

психоэмоционал зўриқиш
адаптацион потенциал
автоном регуляция
интеграл индекс
адаптация
стресс
ортостатик синов.

How to Cite

ФУНКЦИОНАЛ СИНАМАЛАР АСОСИДА ИНСОН ОРГАНИЗМИНИНГ АДАПТАЦИОН ПОТЕНЦИАЛИНИ БАҲОЛАШНИНГ ФИЗИОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ. (2026). Qo‘qon DPI. Ilmiy Xabarlar Jurnali, 8(3), 1259-1264. https://doi.org/10.70728/c.series.v08.i03.197

Abstract

Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг барқарор ошиб бориши, урбанизация ва турмуш тарзининг ўзгариши инсон организмининг адаптацион тизимларига кучли таъсир кўрсатмоқда. Психоэмоционал зўриқишнинг ортиши ва жисмоний фаолликнинг камайиши ташқи муҳит омилларига мослашиш механизмларининг издан чиқишига олиб келмоқда. Бу ҳолат айниқса қуруқ ва иссиқ иқлимга эга ҳудудларда яшовчи аҳоли учун долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси иқлим шароити юқори ҳарорат, паст намлик ва узоқ давом этувчи иссиқ мавсум билан тавсифланади. Бундай муҳитда терморегуляция тизими, юрак-қон томир ҳамда автоном нерв тизимига тушадиган физиологик юклама сезиларли даражада ортади. Натижада организмнинг функционал захиралари тезроқ сарфланиб, адаптация жараёнлари кескинлашиши мумкин. Организмнинг функционал ҳолатини баҳолашда функционал синовлар кенг қўлланилади. Адаптация физиологияси соҳасида Р.М. Баевский томонидан ишлаб чиқилган концепцияга кўра, функционал синамалар ички муҳит барқарорлигини сақлаш учун сарфланадиган физиологик кучланиш даражасини аниқлаш имконини беради. Бу усуллар соғлом ҳолат билан патологик ўзгаришлар ўртасидаги чегара ҳолатларни эрта аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада Ўзбекистон иқлим шароитида инсон организмининг ривожланишининг турли ёш даврларида функционал синовлар асосида асосий физиологик кўрсаткичларни аниқлаш ва адаптация даражаларини баҳолаш хусусида сўз боради.
PDF

References

1. Баевский Р.М., Берсенева А.П. Оценка адаптационных возможностей организма и риск развития заболеваний. – М.: Медицина, 1997. – 265 с.

2. Баевский Р.М. Проблемы адаптации и учение о здоровье // Физиология человека. – 2000. – Т. 26, №2. – С. 5–15.

3. Меерсон Ф.З. Адаптация, стресс и профилактика. – М.: Наука, 1981. – 278 с.

4. Меерсон Ф.З., Пшенникова М.Г. Адаптация организма к экстремальным условиям среды. – М.: Медицина, 1988. – 312 с.

5. Guyton A.C., Hall J.E. Textbook of Medical Physiology. – 13th ed. – Philadelphia: Elsevier, 2016. – 1145 p.

6. Ganong W.F. Review of Medical Physiology. – 25th ed. – New York: McGraw-Hill,

7. – 768 p.

8. М.А.Худжанова. Психоимоционал зўриқишнинг юрак-қон томир фаолиятига таъсирини ўрганиш. «Фундаментал фанларнинг замонавий тиббиёт фанлари ривожига қўшган ҳиссаси» Республика илмий-амалий анжуманининг материаллар тўплами.25-26 апрел 2025 г.

9. М.А. Худжанова. О.Б. Алимова. Юрак-қон томир реактивлигининг темпераментга боғликлиги. “Таълим жараёнини рақамлаштириш истиқболлари ва муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. Тошкент