УЙҒУР ТАБОБАТИ АТАМАЛАРИНИ ХИТОЙ ИЕРОГЛИФЛАРИ ВОСИТАСИДА ИФОДАЛАШГА ОИД ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР
PDF

Keywords

ёзув кўриниши
Товуш ёзуви
Бўғинли (силлабик) ёзув
Иероглифик ёзув
График шакл
график белги
хитой тили путунхуа системаси
табобат терминлари
атоқли отлар
транскрипция
унли товушлар
ундош товушлар
уйғурча талаффуз этиш меъёрлари.

How to Cite

УЙҒУР ТАБОБАТИ АТАМАЛАРИНИ ХИТОЙ ИЕРОГЛИФЛАРИ ВОСИТАСИДА ИФОДАЛАШГА ОИД ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР. (2026). Qo‘qon DPI. Ilmiy Xabarlar Jurnali, 8(3), 661-670. https://doi.org/10.70728/b.series.v08.i03.109

Abstract

Ушбу мақолада уйғур табобатида доривор сифатида қўлланиладиган шифобахш ўсимликлар номларини хитой тилига иероглифлар воситасида транскрипция қилиш масаласига эътибор қаратилади. Маълумки, уйғур халқ анъанавий табобати ўзининг узоқ даволаш тарихига эга. Ва бу даволаш тизимида қўлланиладиган ўсимлик ҳамда маъданларнинг номлари уйғур тилида ва уйғур ёзувида ифода этиб келинади. Уйғур халқи Хитой Халқ Республикаси ҳудудида истиқомат қилиб келаётганлиги сабабли бу атамаларни ҳам давлат тили ва ёзувига ўгириш эҳтиёжи юзага келади. Иероглифлар асосида ўқийдиган хитой ўқувчилари бу табобат атамаларининг уйғурча талаффузини билишлари учун “Уйғур табоати хом дорилари энциклопедияси” қўлланмаси муаллифлари бу номларни уйғурча талаффуз асосида хитой иероглифлари воситасида ифодалашга уринганлар. Уйғур тилида туркий тилга хос бўлган фонетик ўзига хосликлар мавжуд, бироқ хитой тилида бўғинларни ифодалаш учун иероглифлар қўлланилади. Мақолада мана шу икки фонетик тизимни ўзаро мослаштириш йўлида юзага келадиган мураккабликлар ва хусусиятларига эътибор қаратилади.
PDF

References

1. Abdurahim Yusup., Ali Hoji Emchi. Uyg‘ur tabobati xom dorilar ilmi. Shinjong Xalq Sixxiya nashriyoti. 2012 y. II qism. 1130 b.

2. Ҳасанова Ф. М. Хитой тили (Иероглифика). ТДШИ босмахонаси. Тошкент –

2020. Б. – 188.

3. Ҳасанова Ф. М. Хитой ёзуви иероглификаси асослари фанидан ўқув услубий мажмуа. 2014.

4. Истрин В.А. Возникновение и развитие письма. М.: изд. Вост.лит.

1963. С. – 387.

5. Махмуд ал-Кашгари Диван лугат ат-турк (Свод тюркских языков) [Текст]: в 3 т. Т. 1 / Махмуд ал-Кашгари. - М.: Восточная литература, 2010. - 461 с. - (Памятники письменности Востока). - ОИЛ Инв.1268239 Тюркские языки

6. Малов, С. Е. Памятники древнетюркской письменности [Текст]: тексты и исследования / С. Е. Малов. - М.-Л.: Издательство Академии наук СССР, 1951. - 451 с. Инв.115775 Тюркские языки