Abstract
Мазкур тадқиқот лаборатория шароитида оқ каламушларда жигар монооксигеназа тизими (МОТ) индукциясини моделлаштириш ва унинг экспериментал диабет шароитида углевод алмашинуви кўрсаткичларига таъсирини ўрганишга қаратилган. Тажриба объекти сифатида 140–319 г тана вазнига эга 77 та етук эркак каламуш (Rattus norvegicus) танлаб олинди ва улар индуктор ҳамда ингибитор гуруҳларига ажратилди. Индуктор сифатида бензонал ва 3,4-бенз(а)пирен, ингибитор сифатида эса кобальт хлорид ва циметидин қўлланилди. Бензонал 50 мг/кг дозада 3 кун давомида, 3,4-бенз(а)пирен эса 30 мг/кг дозада тери остига юборилди. Кобальт хлорид 15 мг/кг дозада бир марта, циметидин эса 100 мг/кг дозада 10 кун давомида перорал йўл билан берилди. Барча моддалар жигар цитохром P450 тизими фаоллигини модуллаштириш мақсадида қўлланилди. Экспериментнинг кейинги босқичида аллоксан ёрдамида қандли диабет модели шакллантирилди. Эксперимент тугагандан сўнг қон намуналари олиниб, глюкоза миқдори глюкометр орқали, фруктозамин эса ўрта муддатли гликемия кўрсаткичи сифатида аниқланди. Олинган маълумотлар статистик қайта ишланди. Тадқиқот жигар монооксигеназа тизими фаоллигининг метаболик жараёнлар ва диабет патогенезидаги ролини баҳолаш ҳамда углевод алмашинуви бузилишларининг молекуляр механизмларини аниқлаш имконини берди.References
1. Бриттон Г. Биохимия лекарственных веществ. – М.: Мир, 1986. – С. 180–181.
2. Denisov I.G., Makris T.M., Sligar S.G. Structure and chemistry of cytochrome P450. – Chemical Reviews, 2005. – Vol. 105, No. 6. – P. 2253–2277.
3. Кольман Я., Рем К. Наглядная биохимия. – М.: Мир, 2000. – С. 310–311.
4. Ших Е.В., Махова А.А. Регуляция цитохрома P450. – Регуляторные исследования лекарственных средств, 2018. – №4. – С. 42–47.
5. Rendic S., Nolteernsting E. Metabolism of drugs by cytochrome P450. – Journal of Chromatography B, 1999. – Vol. 735. – P. 73–83.
6. Johnson E.F., Waterman M.R. Cytochrome P450. – Academic Press, 2002. – P.
7. Северин Е.С. Биохимия. – М.: ГЭОТАР-Медиа, 2004. – С. 95–97.