Abstract
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини истеъмол молларига бўлган эҳтиёжини қондиришда, уларга пуллик хизмат кўрсатишда кичик корхоналар ва ширкатлар алоҳида аҳамият касб этади. 1993 йилда Жиззах вилоятида шаҳар ва туман ҳокимиятлари томонидан рўйхатдан ўтказилган 903 та кичик корхоналар ва ширкатлардан 559 таси ёки 62 фоизи фаолият кўрсатган. Натижада 10 мингдан ортиқ кишилар ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилган.